Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 4-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив

Довбик ижарага берилади

Баҳо:
+ | -

«Рома» «Болонья» билан ҳужумчи Сантьяго Кастронинг трансфери бўйича тўлиқ келишувга эришди. Бу ҳақда Rivista La Roma нашри хабар бермоқда.

Трансфернинг молиявий шартларига оид маълумотлар аввал эълон қилинганларидан бироз фарқ қилади. Тўлов суммаси 35 миллион еврони ташкил этади, бонуслар учун эса 2 миллион еврогача ажратилади. Бундан ташқари, «Болонья» аргентиналик форварднинг кейинги қайта сотувидан 10 фоиз улуш олади.

Кастро йилига тахминан 2 миллион евро маош кўзда тутилган шартномага имзо чекади, тиббий кўрик эса яқин кунларда ўтказилиши кутилмоқда. Келишувнинг бир қисми сифатида «Рома» ҳужумчиси Артём Довбик «Болонья»га ижара ҳуқуқи асосида ўтади.

Ўтган мавсумда Довбик жароҳат туфайли мавсумнинг асосий қисмини ўтказиб юборди ва 18 та ўйинда 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма муаллифи бўлди. Кастро ҳисобида эса 51 та ўйинда 11 та гол ва 4 та голли пас бор.

Киритилди: 17:00, 27.07.2026.
Ўқилди: 650 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик