Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Манчестер Сити» Гвардиолга кўпроқ маош тўлайди

Баҳо:
+ | -

Яқин орада «Манчестер Сити» ҳимоячи Йошко Гвардиол билан шартнома узайтирилганини расман эълон қилиши керак. Журналист Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда эксклюзив суратни жойлаштирди — унда Гвардиол ўз агенти билан самолётда ўтирганини кўриш мумкин.

Хабар қилинишича, 24 ёшли Гвардиол «Манчестер Сити» билан 2030/2031 йилги мавсум охиригача мўлжалланган янги битимга имзо чеккан. Плеттенбергнинг қайд этишича, янги келишувда футболчининг маоши сезиларли даражада оширилиши кўзда тутилган.

Йошко Гвардиол 2023 йилнинг ёзида «Манчестер Сити» сафига келиб қўшилган эди. Ўшандан бери хорватиялик ҳимоячи 122 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва жамоадошларига 10 та голли узатма етказиб берди.

Киритилди: 19:30, 27.07.2026.
Ўқилди: 1403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик