Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Миржалол Қосимов: "Интизомли ҳимояга эга бўлган жамоага гол уриш қийинроқ"

Баҳо:
+ | -

ОКМК ҳамда "Машъал" ўртасидаги Суперлиганинг 14-тур ўйинидан (2:1) сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

“Асосийси 3 очкога эга бўлдик. Йигитларга бугунги баҳс оғир кечишини айтгандим. “Машъал” ҳимояда тартибли ўйнаётганини гувоҳи бўлгандик. Шу сабабли футболчиларга шошилмасдан ҳаракат қилиб, сабр билан ўйнаш кераклигини тушунтиргандим. Аммо гапларимни тўлиқ етказиб бера олмаган кўринаман, чунки хатоларга йўл қўйдик ва “Машъал” бундан унумли фойдаланди. Шунга қарамай иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратдик ва барибир ҳаракатларимиз ўз самарасини берди. Интизомли ҳимояга эга бўлган жамоага гол уриш қийинроқ.

— Бугунги баҳсда ОКМК сафида кўнглингиз тўлмаган футболчи бўлдими?
— Ундай дея олмайман. Барча футболчи майдонга ғалаба учун тушади. Шошилиш сабаб хатолар юз берди. Лекин ҳар бир ўйинчи жонини бериб ўйнади.

— Ҳакамлик ҳақида фикрингиз?
— Бу саволни менга эмас, ҳакамларни назорат қиладиган қўмитага берганингиз маъқул. Биз ўз ўйинимиз борасида фикр билдира оламиз.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 23:47, 27.07.2026.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик