Италия терма жамоаси бош мураббийлигига янги номзод пайдо бўлди — Тьяго Мотта. Бу ҳақда derbyderbyderby.it нашри хабар бермоқда.
Моттанинг охирги иш жойи 2024/2025 йилги мавсумда Туриннинг «Ювентус» клуби бўлган эди — ўшанда Мотта мавсумни ёмон бошламаган, аммо тез орада раҳбарият ишончини оқлай олмай истеъфога чиқарилган эди. Бунгача у 2022 йилдан 2024 йилгача «Болонья» клубида муваффақиятли фаолият юритган.
Бошқа номзодлар қаторида Стефано Пиоли ва Раффаэле Палладино номлари ҳам тилга олинмоқда — иккала мутахассис ҳам ҳозирда клубсиз ва эркин мақомда бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Женнаро Гаттузо истеъфога чиқиб, янги мавсумда Римнинг «Лацио» клубини бошқариши маълум бўлгач, Италия терма жамоаси бош мураббийсиз қолган эди.













