«Бавария»нинг собиқ футболчиси Лотар Маттеус янги мавсум олдидан жамоанинг ҳолати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бавария» кучсизлангани йўқ. Аксинча. Бу ёзда асосий футболчилардан бирортаси клубни тарк этишини кутмаяпман.
Бир неча ҳафта олдин Майкл Олисе «Бавария»да қолишига ишончим комил эканини айтган эдим. Унинг қўйиб юборилиши ҳақида ҳеч қачон хавотир ёки гумон бўлмаган. Бунинг учун жуда фавқулодда бир воқеа юз бериши керак. Аммо бундай бўлмайди.
Жамоа Венсан Компани қўл остида муваффақиятли ишлашда давом этиши мумкин. Улар бир-бирларини яхши билишади ва бир-бирларига ишонишади.
Шу сабабли «Бавария» кейинги мавсумда яна еврокубокларда рақобатбардош бўлади деб ҳисоблайман — бу эса уларнинг яна Чемпионлар лигаси фаворитлари қаторида бўлишини англатади.
Улар ҳеч кимдан қўрқишлари шарт эмас. Албатта, асосий мақсад — Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритиш учун уларга бироз омад ҳам керак бўлади.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, «Бавария» Германия чемпионатида яққол фаворит ҳисобланади», — дейди Лотар Маттеус.













