Германия терма жамоаси спорт директори Руди Фёллер Аргентина терма жамоаси кўрсатаётган футбол услубини қўллаб-қувватламади.
Мураббий Лионель Скалони бошчилигидаги жамоа ЖЧ-2026 финалига қадар етиб бориб, қўшимча бўлимларда Испания терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Германия ҳимояда яхшироқ ўйнаши керак. Кўплаб одамлар аргентиналикларни мисол қилиб келтиришди. Аммо мен буни ёмон мисол деб ҳисоблайман. Тўсатдан аргентиналиклар эталонга айланиб қолишди. Бу бироз риёкорона муҳокама. Менга Аргентина каби ўйнайдиган жамоанинг кераги йўқ. Бунинг футболга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳа, улар амалдаги жаҳон чемпионлари эди ва ўтган турнирда ҳам финалга чиқишди. Аммо нима учун кўпчилик бу жамоани мақташини тушунмаяпман», — дейди Фёллернинг сўзларини келтирган Bild.
Германия терма жамоаси турнирнинг 1/16 финал босқичида Парагвайга (1:1, пенальтилар бўйича 3:4) имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этган эди.













