Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Коди Гакпо «Фенербахче»нинг таклифини рад этди

Баҳо:
+ | -

Fanatik нашрининг хабар беришича, «Фенербахче» «Ливерпуль» вингери Коди Гакпони ўз сафига қўшиб олиш бўйича дастлабки таклиф билан чиқди, аммо Нидерландия терма жамоаси аъзоси бу имкониятни рад этди.

Манбада қайд этилишича, 27 ёшли футболчи «Энфилд»ни тарк этган тақдирда ҳам Европанинг кучли бешлик лигаларидан бирида ўйнашни давом эттиришни истамоқда.

Туркия гранди ушбу омадсизликка қарамай, футболчига бўлган қизиқишини сўндирмайди ва Гакпо атрофидаги вазиятни кузатишда давом этади. Сўнгги ҳафталарда ҳужумчига «Тоттенхэм» томонидан ҳам қизиқиш билдирилган эди, аммо «Ливерпуль» уни сотиш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Гакпо 2022 йилнинг декабрида «ПСВ Эйндховен»дан ўтганидан бери «Ливерпуль» билан 2030 йилгача мўлжалланган шартномага эга.

Ўтган мавсумда у барча турнирларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди ҳамда Европанинг кўплаб клублари эътиборида қолишда давом этмоқда.

Киритилди: 12:19, 28.07.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик