«Реал» тез орада Родри трансфери бўйича амалий ишларга киришади.
Marca нашри хабарига кўра, Мадрид клуби «РБ Лейпциг»дан Ян Диоманде трансферини расмийлаштириб бўлгач, «Манчестер Сити»га 30 ёшли ярим ҳимоячи бўйича расмий таклиф юборади.
«Қаймоқранглилар» лагерида испаниялик хавбекнинг келиши борасида оптимизм ортиб бормоқда. «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо майдон марказини кучайтиришни ўта муҳим қадам деб ҳисоблайди ва Родрини энг мақбул номзод сифатида кўрмоқда — аввалроқ бу позиция учун Энцо Фернандес ва Матеуш Фернандеш вариантлари ҳам кўриб чиқилган эди. Клуб президенти Флорентино Перес ушбу битимни амалга оширишни маъқуллаган.
Қайд этилишича, агар футболчининг ўзи кетиш қарорини қабул қилса, «Сити» Родрининг трансферига қаршилик қилмайди. «Шаҳарликлар» 2027 йилда тугайдиган шартномани узайтириш учун уни мажбурламоқчи эмас. Вазиятдан хабардор манбаларнинг таъкидлашича, Англия клуби «Реал» билан музокаралар олиб боришга тайёр. Эҳтимолий трансфер суммаси 50-60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Ўтган АПЛ мавсумида Родри 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган эди. ЖЧ-2026 турнирида эса у Испания терма жамоасининг барча 8 та ўйинида қатнашиб, мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.













