Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

«Бешикташ» Влаховичга йилига 10 млн евро маош билан шартнома таклиф қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Душан Влахович «Бешикташ»нинг таклифини ҳали қабул қилгани йўқ ва «Барселона»га ўтишга умид қилмоқда.

26 ёшли ҳужумчи «Ювентус»ни тарк этгач, эркин агент мақомида турибди. Marca хабарига кўра, Туркия клуби унга мавсум учун 10 миллион евродан бир оз камроқ маош ва 5 миллион евро миқдорида шартнома имзолаш бонуси таклиф қилмоқда.

Футболчи Истанбулга учиб борган бўлса-да, ҳозиргача «оқ-қоралар»нинг таклифига жавоб бергани йўқ. Клуб сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга бўлган қизиқишини секин-аста йўқотмоқда.

Таъкидланишича, Влахович «Барселона»га ўтишни хоҳлайди — у Роберт Левандовскининг кетиши ва Ферран Торреснинг эҳтимолий сотувидан сўнг Каталония клубидаги марказий ҳужумчи позициясини ёпа олишига ишонмоқда. Футболчи «блауграна» спорт директори Деку билан учрашиб бўлган.

Душан «Барселона» унга «Бешикташ» каби катта маош тўлай олмаслигини тушунади, аммо барибир айнан ушбу жамоага қўшилишни истамоқда.

Киритилди: 19:04, 28.07.2026.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик