«Челси» посбони Филип Йергенсен яқин орада «Страсбур» аъзосига айланади. Инсайдер Фабрицио Романо берган маълумотга кўра, томонлар 24 ёшли даниялик дарвозабоннинг ижараси бўйича деярли тўлиқ келишувга эришган.
Ҳозирда клублар футболчининг маошини тақсимлаш билан боғлиқ шартларни муҳокама қилишни якунлашмоқда. Сўнгги деталлар ҳал бўлгач, трансфер расман расмийлаштирилади.
Йергенсен Франция клубига ўтиши яқин кунларда кутилаётгани сабабли «Челси»нинг мавсумларора йиғинини тарк этиб бўлгани айтилмоқда. «Страсбур» ҳам, «Челси» каби, BlueCo тузилмасига киради, шу сабабли битим бир эгаликдаги клублар ўртасида амалга оширилмоқда.













