Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Фабрегас Манчинининг Италия терма жамоасига қайтишини қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Италия футбол федерациясининг Роберто Манчинини миллий терма жамоа бош мураббийлигига қайтариш ҳақидаги қарорини ижобий баҳолади. Испаниялик мутахассис Манчинини ҳамон энг кучли итальян мураббийларидан бири деб ҳисоблайди.

«Манчини «Манчестер Сити»да ишлаган даврларидан бери менга доим ёқарди. Биз бир неча бор суҳбатлашганмиз. У — сифатли футбол кўрсата оладиган, жуда талабчан ва ғолиб мураббий. Манчини буни Италия терма жамоасини Европа чемпиони қилганида исботлаган. Унинг учун жуда хурсандман», – дейди Фабрегас Football Italia нашрига.

Сешанба куни Манчинининг орадан уч йил ўтиб яна Италия терма жамоасига қайтгани расман эълон қилинди. 2023 йилда мутахассис Саудия Арабистонида ишлаш учун миллий терма жамоани тарк этган эди.

Олдинроқ Италия футбол федерацияси Карло Анчелотти, Хосеп Гвардиола ва Андреа Пирло номзодларини кўриб чиққан, аммо якунда танловни Манчинида тўхтатган.

Киритилди: 09:02, 29.07.2026.
Ўқилди: 216 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик