Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Мартинеснинг «Ювентус»га ўтиши барбод бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бирмингемнинг «Астон Вилла» клуби ва Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг Туриннинг «Ювентус» клубига трансфери амалга ошмай қолиши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар жараёни тўхтатиб қўйилган. Бунга Англия томонининг жуда юқори молиявий талаблари сабаб бўлган.

Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида 33 ёшли аргентиналик дарвозабон «Астон Вилла» сафида 32 та ўйинда майдонга тушган. Мартинес ўз дарвозасидан 39 та тўп ўтказиб юборган бўлса, 8 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Киритилди: 14:57, 29.07.2026.
Ўқилди: 776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик