Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо 1-1 Қўқон-1912

Савиньо фаолиятини «Тоттенҳем»да давом эттирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» вингери Савиньо фаолиятини «Тоттенҳем» сафида давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, 22 ёшли бразилиялик футболчи ўз режаси ҳақида «шаҳарликлар» раҳбариятини аллақачон хабардор қилган.

Қайд этилишича, Савиньо ўтган ёзнинг ўзидаёқ «Тоттенҳем»га ўтишга тайёр бўлган. Бироқ ўша пайтда «Манчестер Сити» раҳбарияти трансферга розилик бермаган.

Ҳозирча ҳам трансфернинг якуний шартлари келишилмаган. Шунга қарамай, клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Трансфермаркт маълумотига кўра, Савиньонинг трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.

Бразилиялик футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.

Киритилди: 19:11, 29.07.2026.
Ўқилди: 316 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик