Аввалроқ «Хоразм» спорт мажмуасида Президент қарорида белгиланган интеграциялашган кабеллаштириш ишлари тўлиқ якунлангани ҳақида хабар берилган эди.
28 июль куни Профессионал футбол лигаси мутахассислари Хоразмдаги стадионда бўлиб, амалга оширилган лойиҳа юзасидан якуний текширув ўтказди ва интеграциялашган кабеллаштириш ишларини расман қабул қилиб олди.
Эндиликда «Хоразм» спорт мажмуасида марказлаштирилган VAR тизимидан фойдаланиш ҳамда халқаро стандартлар асосида телевизион трансляцияларни амалга ошириш учун барча зарур шароитлар яратилди.













