Ҳимоячи Джош Ачимпонг бу ёзда "Челси"ни тарк этмайди.
Журналист Саймон Жонсоннинг сўзларига кўра, Лондон клуби Ачимпонгни "кўклар" академиясининг ажойиб тарбияланувчиси деб ҳисоблайди. Шу сабабли, "Челси" ўз академия битирувчисини қўйиб юбормайди. Жамоа мураббийлар штаби келгуси мавсумда ёш футболчини кўпроқ майдонга тушириш ниятида.
Джош Ачимпонг - "Челси" академиясининг тарбияланувчиси. Унинг "кўклар" билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Ўтган мавсумда ҳимоячи Лондон клуби сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урган. Transfermarkt Ачимпонгнинг қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.













