Кириш Регистрация

Африка футбол конфедерацияси Инфантинонинг Жаҳон чемпионати улушини сотиш режаси бўйича баёнот берди

Баҳо:
+ | -1

Африка футбол конфедерацияси (CAF) ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг жаҳон чемпионатидаги улушнинг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш режаси юзасидан расмий баёнот берди.

Баёнотда шундай дейилади:

«Бугун CAF ФИФАдан аъзо ассоциациялар ва ФИФА Кенгаши иштирокида ўтказилаётган маслаҳатлашув жараёни доирасида таклиф этилаётган ташаббус бўйича расмий хат олди.

Ушбу маслаҳатлашув жараёни доирасида CAF президенти Патрис Мотсепе келаси ҳафта Ижроия қўмитаси йиғилишини ўтказади. Унда бошқа масалалар қаторида ФИФАнинг таклиф этилган ташаббуси ҳам кўриб чиқилиб, баҳоланади.

Шунингдек, CAF ўз аъзо ассоциацияларини ФИФА таклифини ўрганишга ва белгиланган қоидалар ҳамда тартиб-таомилларга мувофиқ маслаҳатлашув жараёнида иштирок этишга чақиради.

CAF Африка ва бутун дунёда футболни ривожлантириш учун молиявий ҳамда бошқа ресурсларни кўпайтириш мақсадида ўз аъзо ассоциациялари, ФИФА, бошқа футбол конфедерациялари ва барча манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашув ва ҳамкорликни давом эттиришга содиқ қолади».

Аввалроқ Жанни Инфантино жаҳон чемпионати улушининг бир қисмини сотиш режасини ишлаб чиқаётгани, бу эса шахсан унга ўнлаб миллион фунт даромад келтириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, музокаралар АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятига яқин шахслар билан олиб борилгани айтилган. Бу режа қатор футбол ташкилотлари ва спорт арбоблари томонидан танқид қилинган.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:44, 30.07.2026.
Ўқилди: 771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик