Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Довбик трансфер олдидан тиббий кўрикдан ўтди

Баҳо:
+ | -

Украина терма жамоаси ва «Рома» ҳужумчиси Артём Довбик Италия А Серияси ичида клубини алмаштиришга яқин турибди. 29 ёшли футболчининг янги жамоаси «Болонья» бўлиши мумкин.

Calcio Bologna хабарига кўра, украиналик форвард трансфер олдидан батафсил тиббий кўрикдан ўтган. Клуб раҳбарияти ва шифокорлари Довбикнинг чап сонида ўтказилган операциядан сўнг тўлиқ тикланганига ишонч ҳосил қилишни исташмоқда.

Аввалроқ ҳужумчи «Болонья» сафини ижара ҳуқуқи асосида тўлдириши ҳақида хабар берилган эди.

Италия чемпионатининг ўтган мавсумида Довбик Рим клуби сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 12:44, 30.07.2026.
Ўқилди: 502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик