Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Раньери: «Манчинига қандай ишлаш кераклигини ўргатмоқчи эмасман»

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоасининг янги техник директори Клаудио Раньери матбуот анжуманида миллий терма жамоа бош мураббийлигига қайтган Роберто Манчини билан қандай ҳамкорлик қилиши ҳақида гапириб берди.

«Мен ҳеч қачон Робертонинг олдига бориб, унга нимани ва қандай қилишни айтмайман. Агар у менинг фикримни билишни лозим топса, мамнуният билан бўлишаман. Ўзим мураббий бўлган пайтларимда спорт директоридан маслаҳат сўраб бормасдим, ҳаммасини ўз ёрдамчиларим билан муҳокама қилардим. Манчини АПЛда ғолиб чиққанида, унинг охирги уй ўйинига борганим ёдимда. Бу жуда ажойиб эди. Италиялик мураббийнинг ғалаба қозонаётганини кўриш жуда ёқимли», — деди Раньери.

Киритилди: 12:51, 30.07.2026.
Ўқилди: 312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик