Кириш Регистрация

Адейеми: «Флик мени кўндиришига ҳожат қолмади»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» вингери Карим Адейеми жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан бўлиб ўтган суҳбат ҳақида сўзлаб берди.

«Кўк-анорранглилар» ўтган ҳафтада германиялик футболчининг трансферини расман эълон қилишган эди.

«Ханси Фликнинг мени кўндиришига умуман ҳожат қолмади. У шунчаки менга қўнғироқ қилиб, «Барса»га ўтишни хоҳлайсанми деб сўради ва мен дарҳол «ҳа» деб жавоб бердим, чунки бу дунёдаги энг буюк клуб. Мен мураббийга ишонаман ва уни жуда ҳурмат қиламан.

Флик Германия терма жамоасидаги биргаликдаги фаолиятимиз орқали мени яхши билади. Ўртамизда жуда ажойиб муносабат шаклланган. У менинг салоҳиятимни ва жамоага қўша оладиган ҳиссамни кўра олади деб умид қиламан», — деди Адейеми Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ Дортмунднинг «Боруссия» клубида тўп сурган 24 ёшли футболчининг трансфери Каталония грандига 22 миллион еврога тушди.

Киритилди: 13:02, 30.07.2026.
Ўқилди: 913 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик