Кириш Регистрация
29/07 20:00 Динамо 3-2 Қўқон-1912

Италия клуби Эндрик ва Мартинелли бўйича сўров юборди

Баҳо:
+ | -

Пойтахтнинг «Рома» клуби раҳбарияти жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Журналистнинг маълумотларига кўра, Рим клубининг манфаатлари доирасида икки нафар машҳур футболчи бор. «Бўрилар» икки бразилиялик — Эндрик («Реал Мадрид») ва Габриэль Мартинелли («Арсенал») номзодини кўриб чиқмоқда.

Ўтган мавсумда Мартинелли «канонирлар» сафида 53 та ўйинда майдонга тушди. Вингер ўз ҳисобига 11 та гол ва 7 та голли узатма ёзиб қўйди.

Эндрик эса 2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини Франциянинг «Лион» клубида ижарада ўтказди. У ўз ҳисобига 8 та гол ва 8 та ассист расмийлаштириб қўйди.

Киритилди: 14:41, 30.07.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик