Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

FIFA “Андижон”га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича навбатдаги тақиқни қўйди

Баҳо:
+ | -

Кеча, 29 июль санасида, FIFA Интизом қўмитаси “Андижон” клубига собиқ мураббий Микола Тишенко олдидаги қарздорлик туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйди.

Агар клуб собиқ мураббий олдидаги қарздорликни бартараф этмаса, узлуксиз 3 та трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

"Бу борада FIFA ахбороти кеча, Тошкент вақти билан 18:54'да, Ўзбекистон футбол ассоциациясига келиб тушган. Андижон клубининг бир қатор янги футболчилар билан шартномаси эса Лигада бу вақтдан бир мунча кейин рўйхатга олинган.

FIFA Интизом кодексининг 50-моддаси 1-бандига кўра, қарорлар улар хабар қилинган вақтдан эътиборан кучга киради. Шундан келиб чиқиб, Лига Андижон шартномасини рўйхатдан ўтказган футболчиларни клуб FIFA тақиқи масаласини ҳал этмагунига қадар Суперлига мусобақаси учун рўйхатга қўшмайди" дейилади ПФЛ сайтидаги хабарда.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 14:51, 30.07.2026.
Ўқилди: 1548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик