Кириш Регистрация

«Иқтидорли мураббийлар» конференциясига старт берилди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан «Иқтидорли мураббийлар» конференциясининг илк куни бошланди. Анжуман мураббийлар таълими сифатини ошириш, уларнинг малакасини замон талаблари асосида ривожлантириш ҳамда селекция тизимини такомиллаштиришга қаратилган.

Конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мамлакатимизда футболни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, соҳада амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳамда бу жараёнда мураббийлар таълимининг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Унинг таъкидлашича, сўнгги етти йил давомида футбол соҳасига оид 9 та Президент қарори қабул қилинган бўлиб, бу мамлакатда футбол тараққиётига қаратилаётган юксак эътиборнинг яққол ифодасидир.

«Мураббийларда доимо таклифлар ва ғоялар бўлади. Ана шундай масалаларни очиқ конференцияларда муҳокама қилишимиз, футбол тараққиёти учун илмий асосланган ёндашувларни кенг жорий этишимиз керак», — деди Равшан Эрматов.

Тадбирда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Одил Аҳмедов ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ҳам иштирок этиб, замонавий футболнинг ривожланиш тенденциялари, ёш футболчилар билан ишлаш тамойиллари ва футбол академияларининг аҳамияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Конференцияда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган болалар футболи ва клублар мураббийлари қатнашиб, ёш футболчиларни тайёрлаш, замонавий мураббийлик ёндашувлари ҳамда футбол тараққиётининг долзарб масалалари бўйича тажриба алмашмоқда.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 17:19, 30.07.2026.
Ўқилди: 639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик