Кириш Регистрация

Манба: «ПСЖ» ва «Монако» 50 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» ва «Монако» клублари ярим ҳимоячи Магнес Аклиушнинг трансфери бўйича келишувга эришди. Таниқли инсайдер Саша Тавольерининг X ижтимоий тармоғида маълум қилишича, парижликлар футболчи учун 50 миллион евро тўлайди.

Манбага кўра, айнан шу сумма «Монако» томонидан музокаралар бошланган илк кунларданоқ талаб қилиб келинган.

Аввалроқ тарқалган хабарларда Аклиуш «ПСЖ» билан шахсий шартнома шартларини тўлиқ келишиб олгани айтилган эди. Яқин кунларда трансферга оид барча расмий жараёнлар якунланиши кутилмоқда.

Магнес Аклиуш «Монако» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2022 йил ёзидан буён клубнинг асосий жамоаси сафида тўп суриб келмоқда.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 43 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Монако» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:13, 30.07.2026.
Ўқилди: 594 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик