Кириш Регистрация

Marca: «Фулхэм» ва «Реал» икки футболчи трансфери бўйича 50 миллион евролик келишувга эришди

Баҳо:
+ | -1

Англиянинг «Фулхэм» клуби Мадриднинг «Реал» жамоасидан ҳужумчи Гонсало Гарсия ва ярим ҳимоячи Сесар Паласиосни трансфер қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Лондон клуби Гонсало Гарсиянинг иқтисодий ҳуқуқларининг 70 фоизи учун 40 миллион евро, 21 ёшли ярим ҳимоячи Сесар Паласиоснинг иқтисодий ҳуқуқларининг 70 фоизи учун эса 8–10 миллион евро тўлайди.

Шу тариқа, ушбу икки трансфер «Реал»га жами 50 миллион евро даромад келтиради.

Хабар қилинишича, Гонсало Гарсия бўйича музокаралар тўлиқ якунланган. Паласиос трансферида эса фақат айрим техник жиҳатлар қолган бўлиб, улар ҳам яқин соатлар ичида ҳал қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, Гонсало Гарсия «Фулхэм»нинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа учун асосий трансфер мақсади бўлгани таъкидланмоқда. Арбелоа ўтган мавсумда Хаби Алонсо ўрнига «Реал» бош мураббийи лавозимини эгаллагач, клуб академияси тарбияланувчиси бўлган Гарсияга катта ишонч билдирган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:12, 30.07.2026.
Ўқилди: 812 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик