"Интер" аргентиналик марказий ҳимоячи Кристиан Ромеронинг трансфери бўйича "Тоттенхэм" билан келишувга эришди. Бу ҳақда Италиянинг La Gazzetta dello Sport газетаси хабар қилди.
"Нерадзуррилар" энди Ромеронинг шахсий шартномаси бўйича музокара олиб боради. Манбага кўра, бу ерда муаммо бор: 28 ёшли футболчи йилига 8 миллион евро маош талаб қилмоқда.
Яқинда "Интер" билан шартнома имзолаш учун Миланга келган Жон Стоунснинг трансфери бош мураббий Кристиан Кивунинг Ромерони сотиб олиш истагига таъсир қилмаслиги таъкидланмоқда.
Transfermarkt "Тоттенхэм" марказий ҳимоячисини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













