Кириш Регистрация

Маркус Рашфорд «Барселона»ни тарк этганини эълон қилди ва клуб билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

Англиялик ҳужумчи Маркус Рашфорд «Барселона»дан кетишини эълон қилди ва ижтимоий тармоқларда тегишли хабарни қолдириб, Каталония клуби билан ҳиссиётларга бой тарзда хайрлашди.

Рашфорд ўтган мавсум «Барселона» сафида ижара асосида тўп сурган эди. Унинг трансфер ҳуқуқлари ҳамон Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига тегишли.

«Бу ерда ўтказган вақтим мен учун жуда ижобий ва унутилмас тажрибага айлангани учун клубдаги барчага чексиз миннатдорлик билдираман. Бу ердаги ҳар бир лаҳзадан завқ олдим ва ўзим билан кўплаб ажойиб хотираларни олиб кетаман. Клуб ва унинг барча мухлисларига келаси мавсумда омад ҳамда катта муваффақиятлар тилайман», — деб ёзди Рашфорд.

У шунингдек, хайрлашув постига ўз фамилияси туширилган «Барселона» футболкаси суратини ҳам илова қилди.

Манба: championat.com
Киритилди: 22:25, 30.07.2026.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик