"Байер" ва Босния ва Герцеговина терма жамоаси ўйинчиси Керим Алайбегович фаолиятини Италиянинг "Ювентус" клубида давом эттиради.
Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбанинг хабар беришича, 18 ёшли қанот ҳимоячиси Турин клуби билан шахсий шартномалар тузишга рози бўлган. "Ювентус" ҳам футболчининг трансфери бўйича "Байер" билан келишувга эришган.
Sky Sport журналисти Патрик Бергернинг таъкидлашича, немис клуби 33 миллион евро олади ва бонуслар билан келишув 40 миллион еврога етиши мумкин. Бироқ, Романо бутун трансфер пакетини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
"Челси" ҳам Алайбеговичга қизиқиш билдирган.













