Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

AS: Возиньянинг «Коло-Коло»га ўтиши кечикмоқда

Баҳо:
+ | -

Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возиньянинг Чилининг «Коло-Коло» клубига ўтиши ҳужжатларни расмийлаштиришдаги муаммолар туфайли ҳозирча кечикмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Дастлаб дарвозабон пайшанба куни Чилига етиб келиши керак эди. Бироқ у рейсга чиқмагани ортидан трансфер барбод бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Футболчининг атрофидагилар эса музокараларда ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлаб, трансфер ўз кучида қолаётганини маълум қилди.

Уларнинг сўзларига кўра, кечикишга фақат бюрократик жараёнлар сабаб бўлган. Гап шундаки, Кабо-Вердеда Чили консуллиги мавжуд эмас. Шу боис ҳужжатлар Португалия орқали расмийлаштирилмоқда. Бироқ Возинья Португалия фуқароси эмаслиги сабабли жараён кутилганидан кўра кўпроқ вақт олмоқда.

Манба маълумотига кўра, ҳужжатлар билан боғлиқ масала яқин кунларда ҳал этилиши кутилмоқда. Шундан сўнг дарвозабон Чилига йўл олади. Футболчи вакиллари унинг жума куни ёки якшанба куни учиб кетишига умид қилмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:20, 31.07.2026.
Ўқилди: 762 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7369]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3429]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3124]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2445]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2305]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2247]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2242]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2156]

"Барселона" Гвардиола кашф этган "Манчестер Сити" футболчисини кузатмоқда [2135]

"Барча пул кимнинг чўнтагига кетяпти?" — Мессининг хайрлашув ўйини атрофида можаро чиқди [1894]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик