"Барселона" дарвозабони Войцех Шесни нима учун клубда қолишга қарор қилганини тушунтирди.
Польшалик фахрий ўтган мавсумда кўп майдонга тушмади, аммо барибир "кўк-аноррангликлар" сафида ўйнашни давом эттиришни хоҳлади.
"Мени қолишга ким кўндирди? Мен ва Ханси Флик. Бироқ, агар мен энди буни қила олмаслигимни ҳис қилсам, давом эттирмасдим - ҳеч ким мени кўндира олмасди. Мен ҳали ҳам юқори даражада ўйнашга тайёрман. Менимча, тажрибам жамоа учун фойдали бўлиши мумкин. Умуман олганда, қўлимдан келганича ҳисса қўша олсам, қолишдан хурсандман", - деди 36 ёшли дарвозабон BarçaTimes билан суҳбатда.
Войцех Шеснининг "Барселона" билан шартномаси кейинги ёзгача амал қилади.













