Лондоннинг "Арсенал" клуби Бразилия терма жамоа ва "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Бруну Гимараэсни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Инсидер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, "канонирлар" "қарғалар"дан 90 миллион евролик таклиф бўйича жавоб кутмоқда. Лондон клуби яқин кунларда "Ньюкасл" билан келишувга эриша олишига ва битимни якунлашига ишонмоқда.
28 ёшли ярим ҳимоячи 2022 йил январидан бери "қора ва оқлар" сафида ўйнаб келмоқда. Унинг бозор қиймати 70 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охирида тугайди.













