Кириш Регистрация

Паленсия: «Реал» дунёнинг энг қизиқарли клуби бўлади, уни барча футбол ишқибозлари кузатишади»

Баҳо:
+ | -

«Реал»нинг собиқ ҳимоячиси Мигель Паленсия «Евро-Футбол.Ру» нашрига берган интервьюсида Жозе Моуриньонинг Мадрид клуби бош мураббийи этиб тайинланиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Очиғини айтганда, бу жуда қизиқарли тайинлов деб ҳисоблайман. Моуриньо — «Реал» нима эканини жуда яхши тушунадиган ва босимга бошқалардан кўра яхшироқ дош бера оладиган мураббий. У кучли характер ва ғолиблик менталитетига эга.

У муваффақиятга эриша оладими? Албатта! Агар у жамоани ўз ғояларига ишонишга ва биргаликда ҳаракат қилишга кўндира олса, ҳар қандай соврин учун кураша олади. Менимча, унинг қайтиши катта ғайрат ва қизиқиш уйғотмоқда. «Реал» дунёнинг энг қизиқарли клуби бўлади, уни барча футбол ишқибозлари кузатишади», — деди Паленсия.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2010 йилдан 2013 йилгача ҳам «Реал»ни бошқарган. Унинг қўл остида «қаймоқранглилар» Ла Лига, Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритишган.

Киритилди: 16:09, 31.07.2026.
Ўқилди: 382 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик