«Интер» «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Кёртис Джонсни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилишда давом этмоқда.
Indykaila News хабарига кўра, Милан клуби вакиллари «Ливерпуль»нинг расмий шахслари билан учрашиш учун Лондонга учиб келишган. Томонлар Джонснинг Италия жамоасига трансфери тафсилотларини муҳокама қилишмоқчи.
Кёртис Джонс «Ливерпуль» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи «қизиллар» сафида барча турнирларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали Джонснинг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.













