Кириш Регистрация

«ПСЖ»дан дарвозабон учун 35-40 млн евро сўрашди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» «Парма» дарвозабони Дзион Судзукига даъвогарлик қилмоқда. Журналист Марк Мешенуанинг хабар беришича, Италия клуби ўз юлдузи учун тахминан 35-40 миллион евро сўрамоқда. «ПСЖ» бу нархга рози эмас ва япониялик футболчи учун анча камроқ маблағ таклиф қилмоқда.

Transfermarkt экспертлари Дзион Судзукининг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳолашмоқда – у дунёнинг энг қиммат ўн нафар дарвозабони қаторига киради. Ўтган мавсумда 23 ёшли футболчи «Парма» сафида барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан жами 30 та тўп ўтказиб юборди.

Аввалроқ Судзукига «Ювентус» ва Англия Премьер-лигаси вакиллари томонидан ҳам қизиқиш борлиги айтилган эди.

Киритилди: 16:27, 31.07.2026.
Ўқилди: 331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик