Кириш Регистрация

Киву: «Стоунснинг келишидан мамнунман»

Баҳо:
+ | -

Пайшанба куни Миланнинг «Интер» клуби Англия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Жон Стоунс билан икки йиллик шартнома имзоланганини эълон қилди. У Италия клубига эркин агент сифатида келиб қўшилди. 32 ёшли футболчининг трансферига «нерадзурри» бош мураббийи Кристиан Киву шарҳ бериб ўтди.

«Стоунснинг келишидан мамнунман – у кўплаб жиҳатлари билан биз учун муҳим. Унинг маҳорати, индивидуаллиги ва харизмаси сабабли. У ҳимоямиз даражасини янада оширади», — дея руминиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради журналист Даниеле Мари.

Ушбу ёзда Стоунс меҳнат шартномаси муддати тугагани муносабати билан «Манчестер Сити»ни тарк этди. Ҳимоячи «шаҳарликлар» сафида 10 йил ўтказди. Англия чемпионатининг ўтган мавсумида футболчи 9 та ўйинда майдонга тушган эди.

Киритилди: 18:03, 31.07.2026.
Ўқилди: 403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик