Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Реал» Франко Барези вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби оғир хасталикдан сўнг 66 ёшида вафот этган «Милан» афсонаси Франко Барези хотирасига бағишланган ҳамдардлик баёнотини эълон қилди.

«Реал» президенти ва директорлар кенгаши “Милан”, Италия ҳамда жаҳон футболининг энг буюк афсоналаридан бири Франко Барезининг вафоти муносабати билан чуқур қайғуда.

Клубимиз унинг оила аъзолари ва яқинларига, собиқ жамоадошларига ҳамда бутун фаолиятини бағишлаган “Милан” клубига самимий ҳамдардлик билдиради.

Франко Барезининг фаолияти битта клуб — “Милан” ҳамда Италия терма жамоасига бўлган садоқати билан ёдда қолади.

У “Милан” сафида 719 та ўйин ўтказиб, 3 марта УEФА Чемпионлар лигаси, 2 марта Қитъалараро кубок, 3 марта УEФА Суперкубоги, 6 марта Италия чемпионати ва 4 марта Италия Суперкубоги ғолибига айланган.

Италия терма жамоаси сафида эса учта жаҳон чемпионатида иштирок этган ва 1982-йилда Испанияда бўлиб ўтган мундиалда жаҳон чемпиони бўлган.

Франко Барези 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Жойи жаннатда бўлсин», — дейилади «Реал» баёнотида.

Киритилди: 18:25, 31.07.2026.
Ўқилди: 915 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик