Кириш Регистрация

Флоран Малуданинг ўғли Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клубидан «Базель»га ўтди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ва Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Флоран Малуданинг ўғли Аарон Малуда Озарбайжоннинг «Сабаҳ» клубидан Швейцариянинг «Базель» жамоасига кўчиб ўтди.

Швейцария клуби матбуот хизмати хабарига кўра, 20 ёшли футболчи билан 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган 4 йиллик шартнома имзоланган.

Янги жамоасида вингер 17-рақамда тўп суради. Францияда кичик Малуда «Лион», «Ренн» ва «Лилль» каби клубларнинг ёшлар жамоаларида ўйнаган, 2025 йилнинг биринчи ярмини эса «Ним Олимпик» клубида ижарада ўтказган эди.

Малуда «Сабаҳ» сафига 2025 йилнинг сентябрь ойида келиб қўшилган эди. 2025/2026 йилги мавсумда у жамоаси билан Озарбайжон чемпиони ва Кубоги соҳибига айланди. ОАВ маълумотларига кўра, «Базель» француз футболчисининг трансфери учун 2,7 миллион евро тўлаган.

Киритилди: 19:28, 31.07.2026.
Ўқилди: 230 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик