Бруно Гимараэс август ойининг бошидаёқ «Арсенал» футболчисига айланиши мумкин.
Daily Mail нашрининг хабар беришича, лондонликлар ярим ҳимоячининг трансфери бўйича умумий ҳисобда 77 миллион фунт стерлинг ва қўшимча бонуслар эвазига келишиб олишган. Ҳозирда айрим майда тафсилотларни ҳал қилиш қолган, аммо келишув якунланиш арафасида.
Таъкидланишича, бразилиялик ярим ҳимоячининг Лондон клубидаги тиббий кўриги келаси ҳафтага режалаштирилган.













