Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Реал» тарбияланувчиси Виктор Вальдепеньяс «Фиорентина»га ўтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Виктор Вальдепеньяс фаолиятини Италиянинг «Фиорентина» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди.

Оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, 19 ёшли футболчи «Фиорентина» билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

Трансфер шартларига кўра, «Реал» ушбу келишувдан 8 миллион евро олади. Шунингдек, мадридликлар футболчи келажакда бошқа клубга сотилса, трансфер суммасининг 50 фоизини қўлга киритади. Бундан ташқари, «Реал» Вальдепеньясни биринчи бўлиб қайта сотиб олиш ҳуқуқини ҳам сақлаб қолган.

«Фиорентина» каби буюк клубга келганимдан жуда хурсандман», — деди футболчи.

Виктор Вальдепеньяс 2018 йилда «Райо Вальекано» академиясидан «Реал» тизимига ўтган эди.

Испаниялик ҳимоячи «Реал» асосий жамоаси сафидаги дебютини 2025 йил декабрь ойида Испания чемпионатида «Алавес»га қарши баҳсда (2:1) захирадан майдонга тушиб ўтказган.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:33, 31.07.2026.
Ўқилди: 1056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик