Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Интер Майами»да Мессининг навбатдаги ўйинда иштирок этиши борасида изоҳ берилди

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Мессининг МЛС доирасидаги «Коламбус Крю»га қарши баҳсда майдонга тушиши ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда.

Жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Гильермо Ойос аргентиналик юлдузнинг мазкур учрашувда иштирок этиш эҳтимоли ҳақида гапирар экан, якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини маълум қилди.

«У яқиндагина жамоага қайтди, шунинг учун бу масалани атрофлича муҳокама қилишга ҳали улгурмадик. Бироқ Месси ва Родриго Де Пауль яна жамоа сафига қўшилганидан жуда хурсандмиз», — деди Ойос ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

«Интер Майами» — «Коламбус Крю» учрашуви 2 август куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин таътилга чиққан ва яқиндагина клуб йиғинига қайтган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:50, 01.08.2026.
Ўқилди: 244 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик