Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Маркизио ўзининг энг севимли футболчиси номини айтди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоасининг собиқ аъзоси Клаудио Маркизио ўзининг энг севимли футболчисини маълум қилди. «Зенит» ва «Ювентус»нинг собиқ ярим ҳимоячиси «Реал Мадрид» аъзоси Жуд Беллингемни алоҳида эътироф этди.

«Жуд Беллингем — менинг энг севимли футболчим», — дея Маркизио сўзларини келтиради The Touchline.

Маълумки, Жуд Беллингем 2023 йилнинг ёзидан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида англиялик ярим ҳимоячи «қаймоқранглилар» сафида 140 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 46 та гол урган ва жамоадошларига 33 та голли узатма оширган.

Клаудио Маркизио эса фаолияти давомида «Ювентус», «Эмполи» (ижара) ва Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубларида тўп сурган.

Киритилди: 12:06, 01.08.2026.
Ўқилди: 458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик