Кириш Регистрация

Мартин: «Чемпионлар лигаси муҳим, лекин биз ҳамма совринни ютишни хоҳлаймиз»

Баҳо:
+1 | -

«Барселона» футболчиси Жерар Мартин жамоанинг бўлажак мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапириб ўтди.

Жума куни «кўк-анорранглилар» «Бирмингем»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказишди. Асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланган учрашувнинг пенальтилар сериясида каталонияликлар имкониятни бой беришди.

«Ҳар бир машғулотда, ҳар бир ўйинда ўзингни кўрсатишинг керак. Мен «Барса»нинг асосий таркибидаги ўрнимни мустаҳкамлаш учун курашаман.

Биз ҳамма совринни ютишни хоҳлаймиз. Чемпионлар лигаси алоҳида муҳим, аммо биз барча кубокларни қўлга киритишни истардик», — дейди Мартин Barca Universal нашрига берган интервьюсида.

Ўтган мавсумда «Барселона» Ла Лигада биринчи ўринни эгаллади ва Испания Суперкубогида зафар кучди.

Киритилди: 12:12, 01.08.2026.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик