Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Романо «ПСЖ»нинг янги трансфери ҳақида хабар берди

Баҳо:
+ | -

«Монако» вингери Магнес Аклиуш «Пари Сен-Жермен» клубига ўтмоқда. Бир неча кун олдин маълум бўлганидек, монегасклар 24 ёшли футболчини парижликларга 50 миллион еврога сотишга рози бўлишган эди. Инсайдер Фабрицио Романо берган хабарга кўра, эндиликда футболчининг ўзи ҳам якуний розилигини берди — у билан шартноманинг барча шартлари бўйича келишувга эришилди.

Келаси ҳафтада Аклиуш тиббий кўрикдан ўтади ва «ПСЖ» билан 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолайди. Франциялик футболчи «Монако» либосида жами 139 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган ва 28 та голли узатма муаллифига айланган. Франция терма жамоаси сафида эса Магнес 10 та учрашувда 1 та гол уриб, 2 та ассист қайд этган.

Киритилди: 12:13, 01.08.2026.
Ўқилди: 610 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик