«Ньюкасл» ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс катта эҳтимол билан фаолиятини Лондоннинг «Арсенал» клубида давом эттиради.
Globo манбасига таяниб The Touchline нашри хабар беришича, «қарғалар» узоқ давом этган музокаралардан сўнг бразилиялик футболчини «канонирлар»га сотишга рози бўлишган. Клубларга фақат келишувнинг сўнгги тафсилотларини ҳал қилиш қолган. Трансфер Лондон грандига тахминан 99 миллион еврога тушади.
Бруно Гимараэс «Ньюкасл» сафида 195 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урган ва 32 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ўтган мавсумда 28 ёшли ярим ҳимоячи 41 та учрашувда 9 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва 8 та голли пас берган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.













