Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Флик «Барселона»нинг Рэшфордни сотиб олмаслик қарори ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» вингери Маркус Рэшфорд бу ёзда «Барселона»га қайтмайди.

Англиялик футболчи ўтган мавсумда ижара асосида «кўк-анорранглилар» шарафини ҳимоя қилган эди. Каталония клуби «қизил иблислар» билан ўйинчининг трансферини тўлиқ сотиб олиш бўйича келиша олмади.

«Маркус билан бирга ишлаганимдан жуда хурсанд бўлганимни айта оламан. Баъзида ижарага олинган футболчилар билан вазият қандай кечишини олдиндан била олмайсиз. Бизда мураккаб вазият юзага келди, аммо Рэшфорд билан ишлаш мен учун ёқимли бўлди — у фантастик футболчи ва ажойиб инсон. Жамоа уни соғинади, мен ўзим ҳам уни соғинаман, лекин ҳаёт шунақа», — дейди «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик.

Жума куни «Барселона» Англияда «Бирмингем»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказди: учрашув 90 дақиқалик асосий вақтда 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланиб, пенальтилар сериясида мезбонларнинг ғалабаси билан ниҳоясига етди.

Киритилди: 12:38, 01.08.2026.
Ўқилди: 423 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик