«Аякс» футболчиси Мика Годтс «Пари Сен-Жермен»нинг трансфер нишонига айланди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг эксклюзив хабарига кўра, Париж гранди 21 ёшли ўйинчи трансфери бўйича аллақачон музокараларни бошлаган. Келажаги порлоқ бельгиялик вингер «Монако»дан ўтиши деярли ҳал бўлган Магнес Аклиушга қўшимча сифатида сотиб олинади.
Transfermarkt портали экспертлари Мика Годтснинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда. Ёш вингер Амстердам клубининг асосий жамоаси таркибида умумий ҳисобда 113 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 25 та гол ва 27 та голли узатма ёзиб қўйган. Шунингдек, у Бельгия терма жамоаси сафида 2 та ўйинда иштирок этган.













