Италиянинг «Интер» клуби ярим ҳимоячиси Николо Барелла ўз клубига бўлган чексиз меҳрини изҳор этди. У «Интер»да ҳатто бутун умр ўйнашга тайёрлигини маълум қилди. Ҳозирда Барелла миланликлар сафидаги ўзининг саккизинчи мавсумига тайёргарлик кўрмоқда.
«Ҳар доимгидек, янги мавсумда ҳам совринлар сари интиламиз. Ҳамма вақт ҳам ниятимизга эриша олмаганмиз, хатоларимиз ҳам бўлган, лекин футбол шунақа. Шатсий режаларимга келсак, «Интер»да бутун умрга қолиш мен учун ёқимли бўларди, кўрамиз, кейинчалик ўзимни қандай ҳис қилар эканман», — дейди Барелланинг сўзларини derbyderbyderby.it.
Эслатиб ўтамиз, айнан «Интер» Италиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.













