Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Флик: «Ишончим комилки, у бизга ёрдам беради»

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Бирмингем Сити»га қарши ўртоқлик ўйинидан (2:2, пенальтилар бўйича 2:3) сўнг жамоанинг янги ҳужумчиси Карим Адейеми ўйинининг даражаси ҳақида фикр билдирди.

«Каримда юзага чиқара оладиган катта потенциал бор. Устида ишлаш керак бўлган жиҳатлар мавжуд, у биз билан ҳали деярли машғулот ўтказгани йўқ, аммо Адейеми маҳоратининг юқори даражаси сезилиб турибди. Уни майдонда кўрганимдан жуда хурсандман. Ишончим комилки, у бизга ҳали ёрдам беради», — дейди Фликнинг сўзларини Sport.es.

Футболчининг аввалги клуби Дортмунднинг «Боруссия»си эди. Германия чемпионатининг 2025/2026 йилги мавсумида 24 ёшли Карим Адейеми 28 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, у УЕФА Чемпионлар лигасида 9 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Киритилди: 12:53, 01.08.2026.
Ўқилди: 346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик