Қанот ҳимоячиси Жоау Канселу «Барселона» футболчисига айланади. The Touchline нашрининг хабар беришича, «Ал-Ҳилол» 32 ёшли португалияликнинг кетишига «яшил чироқ» ёқди. Энди Саудия клуби «кўк-анорранглилар» билан музокаралар тўлиқ якунланишини кутмоқда.
Жоау Канселунинг «Барселона»га трансфер суммаси тахминан 10 миллион еврони ташкил этади.
2025/2026 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Канселу «Барселона»да ижара асосида тўп сурган эди. Португалиялик футболчи «кўк-анорранглилар» сафида ўтказган 65 та ўйинида 6 та гол урган ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.
«Барселона» янги мавсумни 23 август куни Ла Лига доирасида «Эльче»га қарши сафардаги ўйин билан бошлайди.













