Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Де Лаурентис: «Наполи»даги 22 йил давомида бизга фақат ЕЧЛда ғолиб чиқиш етишмаяпти»

Баҳо:
+ | -

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис клубдаги фаолияти давомида ҳали амалга ошира олмаган асосий мақсади ҳақида гапириб берди.

«Футболдаги 22 йил давомида мен нима содир бўлишини ҳамиша тўғри олдиндан кўра билдим. Барчаси мукаммал бўлиши учун фақат Чемпионлар Лигасидаги ғалаба етишмаяпти. Макс Аллегри бизга ушбу совринни олиб кела олишини кўрамиз.

Ҳар доим максимал мақсадларга интилиш керак. Айниқса, кетишма-кет 16 мавсум давомида еврокубокларда ўйнаган ягона Италия жамоаси — «Наполи»ни ифода этаётган бўлсанг. Бу 22 йиллик муваффақиятли давр бўлди ва бу тарихни фақат Чемпионлар Лигасидаги ғалаба билан якунлаш мумкин», — деди Де Лаурентис RAIга берган интервьюсида.

Киритилди: 17:22, 01.08.2026.
Ўқилди: 346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик