Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Реал»нинг янги ҳужумчиси Эспи ўз дебютига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карлос Эспи жамоа сафидаги дебют ўйинидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

21 ёшли футболчи Италиянинг «Фиорентина» клубига қарши кечган мавсумолди ўртоқлик учрашувининг 75-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Испаниялик футболчи майдонга тушган вақтда таблода якуний 2:2 ҳисоби қайд этилиб турган эди.

«Ўзимни дунёдаги энг бахтли инсондек ҳис қиляпман. Дебютимдан жуда хурсандман. Жамоага ёрдам бериш учун бор кучимни ишга соламан. Энди «Сантьяго Бернабеу»да дебют қилишни ва «Реал» билан совринлар ютишни хоҳлайман», — деди форвард.

Карлос Эспи бор-yoғи бир неча кун олдин «Леванте»дан «Реал»га кўчиб ўтган эди. Трансфер қиймати 25 миллион еврони ташкил этди.

Киритилди: 12:19, 02.08.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик